Расман! АПЛда навбатдаги истеъфо. Мураббий клубга яқинда келганди

Англия Премьер-лигасида навбатдаги истеъфо рўй берди.

"Уотфорд" жамоаси бош мураббийи Кладио Раньери эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Премьер-лига расмий саҳифаси хабар бермоқда.

АПЛ 23-тури доирасидаги "Норвич"дан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубият италиялик мутахассис истеъфога чиқишининг асосий сабаби бўлди. 70 ёшли мураббий 4 октябрь куни жамоа бошқарувига келган эди.

Бу вақт оралиғида унинг шогирдлари 14 учрашувда майдонга тушиб, 11 бор мағлубият аламини татиб кўришга мажбур бўлди. Шунингдек, 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!