Расман! АПЛда ёзги трансфер ойнаси ва кейинги мавсумнинг бошланиш санаси маълум бўлди

Англия премьер-лигасининг жорий мавсуми ҳам ўз якунига етди. Унда "Манчестер Сити" 89 очко билан чемпионликни қўлга киритди. 

"Арсенал" 84 очко билан 2-ўринни олган бўлса, "Манчестер Юнайтед" 75 очко билан 3-ўринни банд этди. 

АПЛ расмий сайти янги мавсум олдидан ёзги трансферлар ойнаси 14 июндан очилишини маълум қилди. 1 сентябрда трансфер ойнаси ёпилган, деб ҳисобланади. 

Шунингдек, 2023/2024 йилги мавсумнинг бошланиш санаси ҳам эълон қилинди. Унга кўра, янги мавсум 12 августда старт олиб, 19 май санасида ўз ниҳоясига етади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!