Расман! АПЛга чиққан клуб рекорд суммага ҳужумчи сотиб олди
Ads

Ўтган мавсум якунларига кўра, бу мавсум Англия Премьер лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган  “Хаддерсфилд Таун” клуби янги  мавсум олдидан ўз сафини  кучли футболчилар билан тўлдиришни бошлаб юборди.

Бундан бир муддат илгари “Манчестер Сити” клубидан Аарон Муйни ўзи учун рекорд бўлган 10 млн фунтга сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Премьер лигага чиққан «Хаддерсфилд» клуби «Манчестер Сити» футболчисини рекорд суммага сотиб олди 

Клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси, жамоа “Монпелье” клуби ҳужумчиси Стив Муненьи 11,5 млн фунтга сотиб олганини маълум қилди. Қайд этиш жоиз, эндиликда “Хаддерсфилд” тарихидаги энг қимматбаҳо трансфер сифатида айнан Муньенинг трансфери эътироф этилади.

Якунланган мавсумда 22 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатида 35 ўйинда 14 та гол киритишга муваффақ бўлди.