Расман! "Арсенал" 40 миллион евролик трансфер амалга оширди

"Арсенал" ёзги трансферлар ойнасидаги илк харидини амалга оширди. 

"Тўпчилар" "Порту" клуби ярим ҳимоячиси Фабиу Виейра билан шартнома имзолади. Унинг трансфери учун Лондон клуби 40 миллион евро пул сарфлади. Шунингдек, 5 миллион евро бонус ҳам мавжуд. 

Маълумот ўрнида, 22 ёшли футболчи ўтган мавсум Португалия чемпионатининг 27 та ўйинида майдонга тушиб, 6 та гол ҳамда 14 та ассист муаллифига айланган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!