Расман! “Арсенал” янги трансферни эълон қилди (Фото)

"Арсенал" "Манчестер Сити"дан ҳужумчи Габриэль Жезус билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Олдинроқ, "канонирлар" ҳужумчи учун 45 миллион фунт тўлаши, 25 ёшли футболчи билан тузилган шартнома 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилиши хабар қилинганди. Жезус кеча Лондонда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган.

Габриэлга пойтахнинг бошқа жамоаси “Челси” ҳам таклиф билан чиққан эди. Аммо якунда бразилиялик форвард “тўпчилар”ни танлади.

Якунига етган мавсум ҳужумчи “Сити”нинг Англия Премьер лигаси доирасидаги 28 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 8 та ассистни ёздириб қўйган.

фафа

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!