Расман! "Арсенал" ёш иқтидор эгаси билан шартномани узайтирди

Ҳужумчи Букайо Сако "Арсенал" билан янги келишувга имзо чекди, дея хабар бермоқда клуб расмий матбуот хизмати.

Чап қанот вингери клуб билан узоқ йиллик шартнома имзолаган, бироқ ушбу келишув шартлари очиқланмаган.

Сака "Арсенал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий таркибдаги дебютини 2018 йил Европа лигаси доирасида "Ворскла" клубига қарши баҳсда нишонлаган.

Жорий мавсумда 18 ёшли футболчи лондонликлар сафида 33 та ўйинда учта гол киритиб, ўнта голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!