Расман! "Атлетико" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Черногориялик ҳимоячи Стефан Савич "Атлетико" Мадрид билан тузган амалдаги меҳнат шартномасини узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли футболчининг “матрасчилар” билан имзолаган янги шартномаси 2024 йилга қадар тузилган. Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги аввалги келишув 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етар эди.

Бундан аввалроқ "Атлетико" 35 млн евро эвазига “Удинезе”дан Родриго де Паулни сотиб олган эди.

Стефан Савич ўтган мавсум “Атлетико” сафида жами 43 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!