Расман!
Ads

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби "Атлетико" ярим ҳимоячиси Матиас Краневиттернинг трансферини эълон қилди. Унга кўра аргентиналик футболчи питерликлар билан 4 йиллик шартнома имзолаган. 

Қайд этиш лозимки Краневиттер "Зенит"нинг ушбу ёзги трансферлар даврида сотиб олган 4-аргентиналик футболчиси бўлди. Унгача Леандро Паредес, Себастьян Дриусси ва Эмануэль Мамманулар ҳам "Зенит" билан шартнома имзолашган эди.

Маълумот  учун, ўтган мавсумни "Севилья" сафида ижара асосида ўтказган Краневиттер Ла Лиганинг жами 21та учрашувида иштирок этган. У шунингдек Аргентина терма жамоаси таркибида ҳам 8та учрашувда майдонга тушишга эришган.