Расман! "Барса" футболчиси Сегундага йўл олди

TIGGO 2 PRO

"Барселона B" аъзоси Матеус Перейра да Силва фаолиятини Испаниянинг бошқа жамоаси ва бошқа лигасида давом эттирадиган бўлди. 

Сегунда вакили ҳисобланмиш "Эйбар" 24 ёшли бразилиялик трансферини эълон қилди. Клуб у билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Трансфер суммаси ҳозирча номаълум. 

Маълумот ўрнида, "Эйбар" ўтган мавсум Сегундада 3-ўринни қўлга киритди. Жамоа ўтиш ўйинида мағлуб бўлиб, Ла Лига йўлланмасидан қуруқ қолган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!