Расман! "Барселона" 16 ёшли Испания терма жамоаси ҳужумчиси билан шартнома имзолади
У энди ёшлар жамоасида ўйнайди.
“Барселона” клуби “Райо Вальекано” форварди Фабиан Луссини ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Испания U16 терма жамоаси аъзоси “кўк-анор ранглилар” билан “3+2” кўринишида шартнома имзолаган.
Энди Лусси “Барселона” U19 жамоасида тўп суради.


Изоҳлар (0)