Расман: "Барселона" футболчиси А серия клубига ўтди (фото)
"Лечче" "Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтитини ижарага олганини расман эълон қилди.
Италия клуби расмий сайти хабарига кўра, 28 ёшли франциялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун 25 август, пайшанба куни Италияга етиб боради.
Аввалроқ Каталония клуби Умтити билан шартномани 2026 йилнинг 30 июнига қадар узайтирган ва унинг маошини қисқартиргани ҳақида хабар берилган эди.
“Transfermarkt” портали ҳимоячининг нархини икки миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар