Расман! “Барселона” футболчиси билан шартномани узайтирди (фото)

"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто Каталония клуби билан шартномасини узайтирди. Испан жамоаси матбуот хизмати хабарига кўра, янги келишув 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган бўлиб, унинг товон пули 400 миллион еврони ташкил қилади.

30 ёшли футболчи “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг олдинги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етиши керак эди.

Ўтган мавсумда Серхи Роберто 12 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган.

роберто

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!