Расман! "Барселона" футболчиси "Ренн" сафига кўчиб ўтди

Сенегаллик футболчи Микаил Файе "Барселона"дан "Ренн" сафига йўл олди. Ҳар иккала клуб ҳам ҳимоячининг трансфери борасида ўзаро келишиб олди. Бу ҳабарни инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади.

 

Эртага футболчи француз клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.

Трансфер суммасининг ўзи эса, 12 миллион еврони ташкил қилади. "Барселона" футболчининг кейинги сотувидан 25 фоиз улуш олади. Шунингдек, "каталонияликлар" 35 миллион эвазига қайтариб футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!