Расман! “Барселона” собиқ футболчиси фаолиятини Исроил клубида давом эттиради

Испаниялик ярим ҳимоячи Исаак Куэнка фаолиятини Исроилда давом эттиради. Сўнгги клуби “Гранада” бўлган Куенка эркин агент сифатида Баер-Шеванинг “Хапоэль” жамоаси сафига келиб қўшилди.

“Барселона” академияси тарбияланувчиси янги жамоаси билан уч йиллик шартнома тузди.

Маълумот учун, Куэнка якунланган мавсумда Ла лигада 25 та баҳс ўтказди ва иккита гол киритган бўлсада, “Гранада”ни элит дивизионда қолишини таъминлай олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!