Расман! "Барселона" содиқ футболчиси билан шартномани узайтирди

  • 4 марта, 2023, 10:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" матбуот хизмати клуб расмий сайтида ҳимоячи Серхи Роберто билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Tecno

Футболчи ва Каталония клуби ўртасидаги янги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шартномада товон пули 400 миллион евро этиб белгиланган.

Маълумот учун, 31 ёшли Роберто "Барселона" тарбияланувчиси бўлиб, 2010 йилдан буён асосий жамоа таркибида ўйнаб келмоқда. У ўтган давр мобайнида каталонияликлар сафида жами 339 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 40 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию