Расман! “Бавария” 16 ёшли швед футболчиси борасида келишувга эришди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби Швециянинг “Хельсинборг” клуби билан 16 ёшли футболчиси Алекс Тимосси борасида келишувга эришди. Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Швециялик футболчи 2019 йилнинг 1 июлидан “Бавария” футболчисига айланади. Унга қадар эса Швеция иккинчи лигасида иштирок этадиган жамоасида тўп суради.

Маълумот учун, 16 ёшли ҳужумкор футболчи бу мавсум чемпионатда 16  баҳсда майдонга тушишга улгурди ва 2 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!