Расман! “Бавария” икки ўйинчига жавоб бериб юборди
Бундеслига чемпионлигини қўлдан чиқарган “Бавария” таркибни тозалашни бошлади.
Мюнхен клуби икки футболчиси – Эрик Шупо-Мотинг ва Буна Сарр билан хайрлашганини расман эълон қилди. Ҳар икки ўйинчининг шартномаси 30 июнь куни якунланади. Бироқ клуб аввалдан улар билан хайрлашди.
Шупо-Мотинг тўрт мавсум давомида жами 122 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 38 та гол ёздириб қўйди. У “Бавария” таркибида уч маротаба Германия чемпиони, мамлакат Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.
Мюнхенга 2020 йили келган Сарр эса, тўрт мавсум давомида асосий таркибга кира олмади. Бу муддат ичида у атиги 17 маротаба майдонга тушди холос.

Фикрлар