Расман! Бельгияни Қатардаги мундиалга қайси мураббий олиб бориши маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ўзининг амалдаги шартномасини узайтирди.

Унга кўра, 46 ёшли мутахассис Бельгия термасини 2022 йилга қадар бошқаради. Шартнома Қатарда бўладиган “ЖЧ-2022” охиригача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Роберто Мартинес Бельгияни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа “ЖЧ-2018”да бронза медалини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!