Расман! "Боруссия" Дортмунд 17 ёшли англиялик футболчи билан шартнома имзолади

"Бирмингем" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "Боруссия" Дортмунд билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 17 ёшли англиялик иқтидор эгасининг трансфери немис грандига 23 млн еврога тушган. Томонлар ўртасида имзоланган келишувнинг бошқа шартлари ошкор этилмаяпти.

Таъкидлаш лозbмки, Беллингем учун курашда “Боруссия”га “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий рақобат кўрсатди.

Беллингем “Бирмингем” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 43 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!