Расман! "Боруссия" Санчо трансферини эълон қилди (фото)

Расман "Боруссия" расмий саҳифаси орқали Жейдон Санчони ортга қайтганини маълум қилди. 

Image

У ижара асосида дортмундликлар сафига кўчиб ўтади. Ижара учун "арилар" Манчестер клубига 4 миллион евро тўлайди, шартномада сотиб олиш банди мавжуд эмас. Жейдон мавсум якунига етгач, яна "қизил иблислар" ихтиёрига қайтиб келади. 

Маълумот учун, Санчо 2017 йилда "Манчестер Сити"дан Дортмунд клубига ўтганди. 2021 йилда Манчестер шаҳрига қайтган вингер яна Германияга йўл олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!