Расман! "Брайтон" бош мураббийи жамоани тарк этади
"Брайтон" бош мураббийи Роберто Де Зерби якшанба куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказиладиган Премер-лиганинг охирги ўйинидан сўнг жамоани тарк этишини тасдиқлади.
Италиялик Грэм Поттер ўрнини эгаллаганидан сўнг "чайкалар"ни Европа лигасига олиб чиқишга муваффақ бўлди. Бироқ, клуб энди якшанба кунги ўйин 44 ёшли мутахассис учун охирги ўйин бўлишини маълум қилди.
"Мен "Брайтон"ни тарк этганимдан жуда хафаман, лекин ўйинчиларим ва ходимларим клубдаги барча ва ажойиб мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши билан сўнгги икки тарихий мавсумда эришган ютуқларидан жуда фахрланаман. Клуб ва мен ўз ғояларимиз ва қарашларимизга, шунингдек, ишимиз ва қадриятларимизга амал қилган ҳолда "Брайтон"даги вақтимни тугатишга келишиб олдик", - деди Де Зерби.
Робертонинг кейинги манзили ҳозирча аниқ эмас. Унга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" каби жамоалар қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар