Расман! Бразилия бош мураббийи ЖЧдан кейин терма жамоани тарк этади

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Қатардаги Жаҳон чемпионатидан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилди. У мундиаль охиригача терма жамоага бош мураббийлик қилиши мумкин.

Қайд этилишича, мутахассис ЖЧда ғалаба қозонишни истаяпти. Агар у Қатарда зафар қуча олмаса, терма билан яна таваккал қилмоқчи эмас.

Маълумот ўрнида, асл исми Леонардо Аденор бўлган Тите “пентакампеонлар“га 2016 йил бош мураббий этиб тайинланганди. Ҳозиргача у жамоа билан бир мартадан Копа Американинг олтин ва кумуш медалларини қўлга киритди.

2018 йилги ЖЧда эса Тите бошчилигида Бразилия чорак финалда иштирокини якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!