Расман! "Челси" Европанинг энг кучли клуби!
Европа Суперкубоги ғолиби номини аниқлаш учун Бельфаст шаҳрида "Челси" ҳамда "Вильярреал" жамоалари ўзаро кураш олиб борди. Тенг курашлар остида кечган баҳсда инглизлар зафар қучди.
Дастлаб, Кай Хавертцнинг узатмасидан кейин Хаким Зиеш дарвозани ишғол этган бўлса, Жерар Морено иккинчи таймда тарози паллаларини тенглаштирди. Асосий ва қўшимча бўлимларда ғолиб номи аниқланмагани боис, пенальтилар сериясига мурожаат этилди ва унда "аристократлар" 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шундай қилиб, Томас Тухель шогирдлари айни пайтда Европадаги энг кучли жамоа эканлигини яна бир марта исботлади.
6:5. СЕЙВ! Кепа Аррисабалага Альбиолнинг зарбасини қайтариб, жамоасига Европа Суперкубогини олиб берди!
6:5. ГОЛ! Рюдигернинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтара олмади!
5:5. ГОЛ! Хуан Фойтнинг уриниши ҳам гол билан якунланди!
5:4. ГОЛ! Пулишичнинг зарбасидан сўнг Асенхо тўп йўналишини топа олмажи!
4:4. ГОЛ! Рабанинг ўнг бурчакка ишонч билан берган зарбаси голга айланди!
4:3. ГОЛ! Жоржиньо тўпни марказга оҳиста йўллади ва ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди!
3:3. ГОЛ! Гомеснинг кучли зарбасини тўп йўналишини топган Кепа қайтара олмади!
3:2. ГОЛ! Маунт томонидан ерлатиб тепилган тўпни дарвозабон бартараф эта олмади!
2:2. ГОЛ! Эступиньяннинг зарбасини Кепа қайтара олмади!
2:1. ГОЛ! Маркос Алонсонинг чап бурчакка берган зарбаси голга айланди!
1:1. СЕЙВ! Мандининг уринишидан сўнг Кепа тўпни қайтарди!
1:1. ГОЛ! Яна ўнг томонга берилган зарба ва Аспиликуэта жамоаси учун ҳисобни очмоқда!
0:1. ГОЛ! Ўнг томонни нишонга олган Морено мўлжалда адашмади!
0:0. СЕЙВ! Кай Хаверцнинг ўзидан ўнг томонга берган зарбасини Асенхо қайтарди!
120. Барчаси пенальтилар сериясида ҳал бўлади.
119. Тухель сўнгги дақиқаларда Менди ўрнига Кепани майдонга ташлади.
118. Пулишичга нисбатан қоида бузган Раба огоҳлантирилди.
116. Аспининг узатмаси ноаниқ кетди ва дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
115. "Вильярреал"нинг бирваракайига 2 футболчиси офсайдда қолиб кетди.
113. Сўнгги дақиқаларда жамоалар эҳтиёткорлик билан олдинга ўтмоқда.
110. Ўйин ҳар икки жамоанинг фаоллиги остида кечмоқда. Кубокни ким илиб кетишини ҳозирча таъмин қилиш қийин.
108. Мэйсон Маунтнинг яқин масофадан берган зарбасини Асенхо қайтарди.
106. Иккинчи экстра таймга старт берилди!
105. Танаффус!
104. Биринчи экстра таймни "Челси" фаолроқ ўтказди.
102. Маунтнинг узатмасидан кейин Алонсо тўпни ўзига бўйсундира олмади.
100. Кристиан Пулишичнинг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
97. Энди тўп назорати Эмери шогирдлари томонга ўтиб кетди. Устунлик тез қўлдан кетмоқда.
95. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Серхио Асенхо ушлаб олди.
93. Ғалаба учун "аристократлар" кўпроқ ҳаракат қилаётгандек кўринмоқда. Улар яна рақиб жарима майдони атрофида.
91. Биринчи экстра тайм бошланди!
90+4. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади. Кубок эгаси қўшимча таймларда аниқланади!
90+4. Ўткир бурчакдан кучли зарба берган Маркос Алонсо мўлжалда бироз адашди.
90+3. Пулишичнинг зарбаси йўлига жамоадоши Алонсо ғов бўлди.
90+2. Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Менди ушлаб олди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.
88. Пулишич қулай имкониятга эга бўлди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб турганлиги учун ўйин тўхтатилди.
88. Сўнгги дақиқалар "аристократлар"нинг тўлиқ устунлиги остида ўтмоқда.
87. Чалобанинг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади.
84. Жоржиньонинг зарбасидан кейин тўп дарвозага қадар етиб бормади.
82. Хадсон-Одои ўз ўрнини Аспиликуэтага бўшатиб берди.
80. Ҳисоб тенглашганидан кейин, ўйин ҳам тенг курашлар остида кечишни бошлади.
77. Хадсон-Одоининг жарима майдонига ошириб берган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
75. Маунтнинг узоқ масофадан йўллаган тўпини Асенхо ушлаб олди.
73. ГОООООООООООЛ! Ҳисоб тенглашди!
Жерар Моренонинг зарбасидан кейин Менди тўпни қайтара олмади.
70. Эмери ҳам 2 та ўзгариш амалга оширди: Мои Гомес ва Марио Гаспар ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Капу ҳамда Тригерос майдонни тарк этди.
68. Эступиньяннинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Менди қайтарди.
65. Томас Тухель ўйинни ўзгартириш мақсадида 3 ўзгаришга қўл урмоқда: Жоржиньо, Маунт ҳамда Карстенсен майдонга тушди. Улар ўрнига Канте, Вернер ва Зума захирага олинди.
63. Жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда Пулишичга нисбатан қўполлик ишлатилди. Англияликларда стандарт вазият.
61. Ереми Пинога сариқ карточка кўрсатилди.
60. "Вильярреал"нинг босими тобора ортиб бормоқда.
57. Сўнгги дақиқаларни Унаи Эмери шогирдлари анча фаол ўтказмоқда. "Челси" ҳимояда.
55. Чалобанинг хатосидан сўнг тўпни олиб қўйган Диа ҳужумни муваффақиятли давом эттира олмади.
52. Херар Моренонинг зарбасидан кейин тўп устундан қайтди.
50. Иккинчи 45 дақиқаликда тўп назорати испанияликлар томонда бўлиб турибди.
48. Кай Хаверцнинг зарбасидан кейин тўп тўрга ташқи томондан келиб тегди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
45+4. Танаффус!
45+4. Альберто Моренонинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб майдонга қайтди.
45+3. Тайм сўнгида Эмери шогирдлари рақибни чуқур ҳимояланишга мажбур этмоқда.
45+1. Тригероснинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
45. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 3 дақиқа қўшиб берилди.
44. Ереми Пинога нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Рюдигер сариқ карточка ишлаб олди.
42. Жароҳат олган Хакимнинг ҳолати у қадар яхши эмас. Ярим ҳимоячи майдонни тарк этди ва энди унинг ўрнига Кристиан Пулишич ўйинни давом эттиради.
40. Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Фойт билан тўқнашиб кетган Зиешга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
38. Алонсонинг ишончсиз ҳаракатидан кейин "сариқ сувости кемаси" бурчак тўпига эга бўлди.
36. Курт Зума яқин масофадан тўпни дарвозага тўғирлаб юбора олмади.
35. Маркос Алонсонинг яқин бурчакка йўллаган тўпини Асенхо қайтарди.
33. Дианинг яқин масофадан йўллаган хавфли зарбасидан сўнг Эдуар Менди жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
31. Еремининг зарбасидан кейин Менди тўпни осонликча ушлаб олди.
29. Гол уриб олган Тухель шогирдлари тўпни назорат қилишда давом этмоқда.
27. ГОООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Хаверц томонидан жарима майдонига оширилган тўпни Хаким аниқ зарбаси билан дарвозага киритди!
24. Зиешнинг узатмасидан кейин Чалоба жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди. Аммо ҳимоячининг зарбаси муваффақиятсиз чиқди.
22. Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Вернер уни йўқотди ва жамоаси ҳужуми эрта якунланишига сабаб бўлди.
20. Курашлар асосан, марказда кечмоқда. Томонлар жарима майдонини яхши қўриқлаяпти.
17. Хадсон-Одоига нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида лондонликлар стандарт вазиятга эга бўлди.
15. Доимгидек, ҳимояга ёрдамга қайтган Канте рақибни зарарсизлантириб, тўпни жамоасига қайтариб берди.
13. "Аристократлар" майдон бўйлаб тўпни ўзларида ушлаб турибди.
11. "Вильярреал"нинг илк имконияти бурчак зарбасидан сўнг юзага келди. Бироқ Алонсо тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.
9. Н'Голо Кантенинг олис масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
8. "Челси" босим уюштиришда давом этмоқда. Испанлар нима бўлаётганини тушунмаяпти, чоғи!
6. Хадсон-Одоининг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.
5. Маркос Алонсонинг жарима майдонига ошириб берган тўпини Педраса майдон ташқарисига чиқариб юборди.
3. Лондонликлар ўз услубига мувофиқ, илк дақиқалардан прессингга урғу бермоқда.
1. Учрашув бошланди!
0. Футболчилар майдонга тушиб келди! Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!
Фикрлар