Расман: "Челси" ҳимоячиси билан шартномасини узайтирди (фото)
"Челси" расман ҳимоячи Рис Жеймс билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди. Англиялик футболчининг “аристократлар” билан аввалги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилар эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумдаги ўйинидан кейин Жеймсга "Манчестер Сити" ва "Реал" каби клублар қизиқиш билдирган эди. Бироқ, футболчи “Челси”да қолишни билдирди, бу ҳақда Риснинг отаси маълум қилди.
Янги мавсум Жеймс Англия Премьер лигасида 5 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган.
Маълумот ўрнида, “Челси” яқин орада ярим ҳимоячи Мейсон Маунт билан шартномани узайтирмоқчи.
Фикрлар