Расман! "Челси" "Лестер" футболчисини сотиб олди ва ёзги трансферлардаги 3-харидини амалга оширди

"Челси" ўзининг расмий сайти орқали "Лестер" ҳимоячиси Бен Чилуэллнинг трансферини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси “аристократлар”га 55 миллион еврога тушган. Бен эса янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Чилуэлл "Челси"нинг жорий ёзги трансферлардаги учинчи хариди бўлди. Лондонликлар бундан олдин ярим ҳимоячи Хаким Зиеш (40 миллион евро) ва ҳужумчи Тимо Вернерни (53) сотиб олган эди.

Чилуэлл “Лестер” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида “тулкилар” сафида 123 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!