Расман: Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинлари "Спорт ТВ" ва "Футбол ТВ"да
УЕФА Чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигаси учрашувларининг трансляция ҳуқуқларини "Спорт ТВ" ва "Футбол ТВ" телеканаллари сотиб олди.
Бу ҳақда "Футбол ТВ" телеканали бош режиссёри Хуршид Мирзахмедов маълум қилди.
— "Европа Чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигаси ўйинлари “Спорт ТВ” ва “Футбол ТВ” телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Томошабинлар Европанинг энг нуфузли клублари иштирокидаги баҳсларни юқори сифатда ҳамда бир кунда бир нечта ўйинни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар", — деб ёзди Мирзахмедов ўзининг Telegram каналида.



Фикрлар