Расман! Черногориялик мураббийлар Суперлига клубида иш бошлади
Кеча “Металлург” қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди. Клуб раҳбарияти жамоа ўйинчиларига мураббийлар штабидаги ўзгаришларни маълум қилди. Унга кўра бугундан эътиборан жамоа бош мураббий лавозимида черногориялик Веско Стешевич фаолият юритади.
Веско Стешевич 57 ёшда. Мазкур мураббийнинг сўнгги жамоаси Россия Федерациясининг “Арсенал” (Тула) клубидир. Унга қадар “Подгоритса”, “Дечич”, “ОФК Грбал”, “ Млалост”, “Ал-Файсали”, “Ростов”, “Динамо” (Москва), “Амкар” (Перм) жамоаларида фаолият юритган. “Арсенал”да тажрибали Миодраг Божович штабида ишлади.
Стешевич ўзи билан “Металлург” жамоасига ёрдамчи сифатида Ненад Вукчевишни ҳам олиб келди. Ненад 48 ёшда. Футболчилик фаолиятида ҳужум чизиғида ўйнаган. Собиқ Югославия, Греция, Швеция клубларида тўп тепган. Футболчилик фаолиятини тугатгач, мураббийлик соҳасида таҳсил олди. УЕФА лицензиясини қўлга киритгач, ўзи туғилиб ўсган Черногориянинг “Спартак” (Субботитса), “Петровас”, “Подгоритса” жамоаларида ишлади.
"Металлург" матбуот хизмати
Фикрлар