Расман! Дик Адвокат Голландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Голландия терма жамоасига навбатдаги бош мураббий тайинланди. Энди “лолалар юрти” термасини Дик Адвокат бошқаради. Бу ҳақда мамлакат футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, 69 ёшли мутахассис бу борада март ойида истеъфога чиқарилган Данни Блинднинг ўрнини эгаллади. Рууд Гуллит эса Адвокатга ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Голландия ЖЧ-2018 саралаши доирасида ўтказилган 5та турда бор йўғи 3 очко тўплаган ҳолда гуруҳнинг 4-поғонасини эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!