Расман! Дунёнинг иккита етакчи промоушени ўзаро қўшма турнир ўтказишади

  • 25 октябрь, 17:41
  • 0
  • MMA

Bellator промоушени президенти Скотт Кокернинг маълум қилишича, Bellator ва Япониянинг Rizin FF промоушенлари янги йил кечасида ўзаро бештага қарши бешта (5х5) турнирини ташкил этишади.

Унга кўра иккала промоушендан бештадан спортчи ўзаро бир-бирлари билан жанг ўтказишади. Айни вақтда Bellator ушбу турнирда иштирок этувчи 4 жангчиси номини маълум қилди. Унга кўра, ярим енгил вазнда амалдаги ва енгил вазнда собиқ Bellator чемпиони Патрисио Фрейре (34-5), ярим енгил вазнда собиқ Bellator чемпиони ва ўша вазнда Гран-При ғолиби ЭйДжей МакКи (19-1), биринчи енгил вазнда собиқ Bellator чемпиони Хуан Арчулета (26-4) ва Shooto, Rizin, Bellator промоушенлари биринчи енгил вазни чемпиони ва UFC энг енгил вазни чемпионлик жанги иштирокчиси Киоджи Хоригучи (30-5) бу турнирда Bellator промоушени номидан иштирок этишади. Қолган яна битта Bellator жангчиси номи эълон қилинмаган. 

IMG_20221025_165224_282

Rizin промоушени эса, ушбу жангчиларга рақиб бўлмоқчи жангчиларнинг биттасини ҳам номини очиқламади. Шунингдек, ушбу турнир прелим кардидан қайси жангчилар ўрин олиши ҳам маълум эмас. Турнир 31-декабрь санасида Япониянинг Саитама шаҳрида жойлашган Saitama Super Arena саройида бўлиб ўтади. Янги Йилда ММА мухлислари зерикиб қолмаслиги аниқ! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!