Расман! Элдор Шомуродов жамоасига янги мураббий тайинланди (Фото)

Бугун "Женоа" клуби бош мураббий Роландо Маранни истеъфога чиқарганди. Жамоа бугуннинг ўзида янги мураббийни эълон қилди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, энди генуяликларга Давиде Баллардини устозлик қилади. Томонлар қанча муддатгача шартнома имзолаганликлари борасида ёзилмаган.

Баллардини 2010-2011, 2013 ва 2017-2018 йилги мавсумларда ҳам "Женоа"да ишлаганди.

EpxMq6QXUAMaaCO

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!