Расман! Энди Маррей ўзбекистонлик теннисчиларга қарши кортга чиқмайди
Ads

Бу ҳақда теннисчининг ўзи "Instagram" саҳифаси орқали ёзиб қолдирди.

"Мен британ жамоаси, Глазгода кечадиган ўйинга ташриф буюришни истаган ва телевизор орқали кўришни режа қилган мухлислардан узр сўрайман.

Балки бу мени ватаним шарафини Шотландияда ҳимоя қилишнинг сўнгги имконидир. Мен жамоадошларимга ёрдам бермоқчи эдим. Бу қарорни қабул қилиш жуда оғир бўлди", - деб ёзди Маррей ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ва Ўзбекистон терма жамоалари Дэвис кубогининг жаҳон гуруҳи плей-офф босқичи доирасида ўзаро баҳс олиб боради. Баҳслар 16-16 сентябр кунлари бўлиб ўтади.