Расман! "Фенербахче" жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олди
"Марсель" клуби ҳимоячиси Адил Рами "Фенербахче"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда турк клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Ҳозирча футболчининг трансфери ҳақида молиявий маълумотлар ошкор этилмаяпти. 33 ёшли франциялик футболчи истанбулликлар билан 1+1 кўринишида шартнома имзолади.
Маълумот учун, Рами “Марсель” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 75та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У Франция терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 да ғолибликни қўлга киритган.
Фикрлар