Расман! Франция чемпионатида клублар сони қисқартирилади

Аввал хабар қилинганидек, икки йил ичида Франция чемпионати иштирокчилари сони 20 тадан 18 тага камаяди. Тегишли ўзгаришлар Миллий Профессионал Футбол Лигаси (LFP) томонидан расман тасдиқланди.

Шу тариқа, 2022/23 йилги мавсум охирида тўртта жамоа Лига 1-дан тушиб кетади ва фақат иккита клуб Лига-2 дан юқори дивизионга кўтарилади.

Ўтган мавсум Лига 1 да "Лилль" ПСЖнинг гегемонлигига чек қўйди ва чемпионликни тантана қилди.

Айтиш керакки, Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида фақатгина Германияда 18 та клуб иштирок этар эди. Энди Бундеслига ёнига Лига-1 ҳам қўшиладиган бўлди. Англия, Испания ва Италия чемпионатларида клублар сони 20 тани ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар