РАСМАН! Гастелум жароҳат олди ва Шавкат Раҳмоновга қарши жанг бекор қилинди.
UFC‘нинг ўрта вазни собиқ вақтинчалик титуль жанги иштирокчиси америкалик Келвин Гастелум (18-8, 1NC) 16-сентябрь санасига белгиланган қозоғистонлик Шавкат Раҳмоновга (17-0) қарши жангдан жароҳат сабаб воз кечди.
Бу ҳақида жангчининг ўзи қуйидагича изоҳ берди:
"Спаррингда тирсак зарбаси зарбасини қабул қилиб олдим ва шундан кейин бурун суягим синган экан. Шуни англадикки, Шавкат билан жанг қолдириладиган бўлди. Ҳаммадан узр сўрайман. Ҳаммадан ҳам, мен бу жангни интиқлик билан кутмоқда эдим. Шунингдек, Раҳмонов ва унинг жамоасидан кечирим сўрайман.
Бунақа кўнгилсиз вазиятдан кейин ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим. Жароҳатимни тузатишим билан машғулотларга яна зўр беришни бошлайман. Ҳозирча ҳам, куч ва жисмоний машқларни тўхтатмаслигим мумкин. Мураббийларимдан ва матчмейкерлардан 11-ноябрь санасида Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтадиган турнирга ушбу жанг қайта ташкил этилишини хоҳлашимни билдирдим. Ҳаммага раҳмат!"
Гастелумнинг фикрларига эса қозоғистонлик жангчи кўнмади:
"Мен сен билан сенинг ҳудудингда, мухлисларинг тўла аренада ва сенинг давлатинг Мустафиллик байрамида жанг қилмоқчи эдим. Бу жароҳат менинг муаммоим эмас. Энди сенинг мардлик қилиш навбатинг. Жангни менинг ҳудудим бўлган Абу-Дабига ўзгартирамиз. UFC 294 турнирига нима дейсан?! Ёки бу сен учун қўрқинчли туш бўлиши мумкинми?!"
Фикрлар