Расман! Гнабри "Бавария" билан шартномасини узайтирди (фото)
"Бавария" футболчиси Серж Гнабри жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Янги битимга кўра, вингер 2026 йилга қадар мюнхенликлар сафида тўп тепади. Аввалроқ, унга "Челси", "Барселона", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот ўрнида, 27 ёшли Гнабри 2017 йил "Вердер"дан "Бавария"га кўчиб ўтганди.
Фикрлар