Расман! Гвардиола “Сити” билан янги шартнома имзолади. Унинг муддати қачонгача? (фото)

Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” билан янги шартнома тузди. Янги келишувга кўра, испаниялик мутахассис 2022-2023 йилги мавсум якунигача “шаҳарликлар” бошқарувида қолади.

- “Манчестер Сити”га келганимдан буён бу ерга кўникиб қолдим. Клубдаги ҳамма – футболчилар, ходимлар ва мухлислар менга яхши муносабатда бўлди. Келганимдан бери кўп нарсага эришдик, Совринларни қўлга киритдик. Булардан фахрланамиз.

Клубдагилар мен ўз ишимни яхши бажаришим учун ўзим истаган барча нарсани муҳайё қилишди. Бундан буён ҳам “Манчестер Сити”га ёрдам беришга тайёрман, - деди Гвардиола.

rue3cb94ae497

49 ёшли мутахассис “Манчестер Сити”да 2016 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Гвардиола бошчилигида жамоа икки марта мамлакат чемпиони ва Суперкубок ғолиби бўлди, бир марта Англия кубоги ва уч бор Лига кубогини қўлга киритди.

Гвардиола қўл остида жами 245 та ўйин ўтказган жамоа шундан 181 тасида зафар қучди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)