
Расман! Гётце "Бавария"ни тарк этди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Феликс Гётце расман "Аугсбург"га кўчиб ўтди.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича 20 ёшли футболчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолаган. Унинг трансфери эса 200 минг еврони ташкил этди.
Маълумот учун, Феликс Гётце германиялик машҳур футболчи Марио Гётценинг укаси ҳисобланади. У 2014 йилдан буён “Бавария” аъзоси ҳисобланар эди. Бироқ, у ўтган 4 йил ичида бирон марта ҳам асосий жамоа таркибида майдонга тушмаган.
Фикрлар