Расман! Игорь Сергеев "Патум Юнайтед" футболчиси

Расман! Игорь Сергеев Таиланднинг "Патум Юнайтед" жамоаси футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Сергеев "Патум Юнайтед" билан бир йиллик шарнома имзолади ва шартномада бир йилга узайтириш  варианти ҳам бор.

Сергеев 2021 йилдан бери Қозоғистоннинг "Тобол" клуби шарафина ҳимоя қилиб келаётган эди. 30 ёшли страйкер клуб сафида 66 ўйинда майдонга тушиб, 26 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Бундан ташқари "Тобол" билан биргаликда чемпионатнинг олтин медалларини ва Суперкубокни қўлга киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!