Расман: Игорь Шквирин “Сўғдиёна” бош мураббийи
Ads

Биринчи давра якунида Даврон Файзиев ўз аризасига биноан "Сўғдиёна"ни расман тарк этгани ҳақида маълум қилган эдик. Иккинчи даврага Диёр Файзиев жамоани тайёрлаётган эди. Бугун жамоа раҳбарияти Игорь Шквиринни жамоа бош мураббийи этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Игорь Шквирин 1963 йил 29 апрелда туғилган. Мураббий сифатида “Қизилқум” ва 9 йил давомида “Олмалиқ” жамоасини бошқарди. Шу пайтгача Бекободнинг “Металлург” жамоасида селекционер мураббий сифатида иш олиб бораётган эди. ПРО лецензиясига эга.

Бугун Игорь Анатольевич жамоа билан илк машғулотни олиб борди. Жамоани “Бунёдкор”га қарши ўйинда айнан ушбу мураббий бошлаб чиқади.