Расман! Икром Алибоевнинг янги жамоаси маълум (Фото)
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев "Даэжэон Хана" аъзосига айланди. Бу ҳақда Корея клуби расман эълон қилди.
Алибоевнинг SPORTS.uz сайтига маълум қилишича, футболчи янги жамоаси билан 1+2 кўринишида шартнома имзолади. Легионеримиз ушбу клуб сафида 6-рақамда ҳаракат қилади.
Аввалроқ, 27 ёшли футболчи "Сеул" билан икки томоннинг розилиги билан шартномани бекор қилганди.
Маълумот учун, "Даэжэон Хана" Корея К2 лигасида иштирок этади. Жамоа айни дамда 4-турдан сўнг 6 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Фикрлар