Расман! Инфантино 2023 йилгача ФИФА президенти лавозимида қоладиган бўлди

Бундан аввалроқ Парижда ФИФАнинг 69-конгресси иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Унда ташкилот президентлиги учун овоз бериш жараёни ҳам ўтказилди. Унга кўра ФИФАнинг амалдаги президенти ҳисобланган 49 ёшли швейцариялик Жанни Инфантино ўз лавозимига қайта сайланди. Энди у 2023 йилгача ФИФАга раҳбарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Инфантино ФИФАни 2016 йилдан буён, яъни Йозеф Блаттердан сўнг бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!