Расман! "Интер" футболчиси эркин агент сифатида жамоани тарк этди

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячи Роберто Гальярдини эркин агент сифатида жамоани тарк этишини расмий манбаларда эълон қилди.

Ўтган мавсумда Роберто "нерадзуррилар" сафида 29 та расмий жангда қатнашган ва уларда гол урмаган. "Трансфермаркт" футболчини 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Футболчи "Интер" сафига 2017 йилда "Аталанта"дан ўтганди. Бу вақт ичида у 190та учрашувда қатнашиб, 16та гол урган.

Аввалроқ, 29 ёшли футболчига асосий даъвогарлар келаси мавсумни Италия А Сериясида ўтказадиган "Женоа" ва "Монза" клублари эканлиги ҳақида хабар берилганди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!