Расман!
Ads

Миланнинг "Интер" клуби ўз расмий сайтида "Сассуоло" хавбеки Стефано Сенсини таркибга қўшиб олганини эълон қилди.

Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” 23 ёшли футболчини 5 млн евро эвазига кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишди.

Маълумот учун, Сенси “Сассуоло” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди ва ўтган давр мобайнида жами 68та ўйинда иштирок этди ҳамда 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.