Расман: Жалолиддин Машарипов "ЖЧ-2026"ни ўтказиб юборади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. Вакилларимиз Атланта шаҳрида расмий машғулотларини ўтказиб, шундан сўнг Мехико шаҳрига йўл олади.

Аввал хабар қилинганидек, миллий жамоа аъзоси Жалолиддин Машарипов узоқ вақт давомида ўйин амалиётисиз қолди ва машғулотларда тўлиқ иштирок эта олмади. Уни тезроқ сафга қайтариш мақсадида тиббий штаб томонидан зарур чоралар кўрилди ҳамда футболчи индивидуал тикланиш дастури асосида тайёргарлик олиб борди.

Ўтказилган тиббий текширувлар натижалари ФИФА тиббий қўмитасига тақдим этилди. Қўмита ҳолатни ўрганиб чиқиб, Машариповнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги ҳақида қарор чиқарди.

Унинг ўрнига терма жамоанинг якуний қайдномасига Русланбек Жиянов киритилди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!