Расман!

"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Маноло Портанова фаолиятини Италиянинг бошқа бир жамоасида давом эттиради. 

21 ёшли футболчи "Женоа" клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Генуяликлар Портанова учун туринликларга 10 миллион евро берган.

Италиялик футболчи бу мавсум А Серияда "Ювентус" сафида 2 ўйинда майдонга тушган холос. Шу икки учрашувнинг бирида сариқ карточка ҳам ишлаб олган.

Es4gYZmXYAA8yQu

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар