Расман! Жоау Фелиш "Челси" футболчиси
Португалиялик Жоау Фелиш расман "Челси" футболчисига айланди. "Аристократлар" футболчининг ижараси учун 10 милллион евро сарфлади ва унинг ойлик маошини ҳам тўлиқ тўлайди.
Шартномага кўра, вингер 6 ойни Лондонда ўтказади ва "Атлетико"га қайтади. У Мадрид клуби билан амалдаги шартномасини 2027 йилгача узайтирди ҳам.
Португалиялик футболчи жамоа бош мураббийи Диего Симеоне билан алоқалари ёмонлашгач, клубни тарк этиши аниқ бўлганди. Ёзда аргентиналик мутахассиснинг "Атлетико"дан кетиши кутилмоқда.
Фикрлар