Расман! Келаси мавсум Европа чемпионлар лигасида А Сериянинг 5 та клуби иштирок этади
Келаси мавсум Европа чемпионлар лигасида А Сериянинг 5 та клуби иштирок этади.
Мусобақанинг янги форматида ҳозирги каби 32 эмас, балки 36 жамоа қатнашиши кўзда тутилган. Тўрттадан иккита квота ўтган мавсумлай мобайнида УЕФА коеффициентлари жадвалида энг яхши натижа кўрсатган лигалар ўртасида тақсимланади.
Бугун тунда "Рома" "Милан"ни, "Аталанта" эса "Ливерпуль"ни енгиб, Европа лигаси ярим финалига йўл олди. Ўз навбатида, "Фиорентина" конференциялар лигасида "Виктория Пльзен"ни умумий 2:0 ҳисобида мағлуб қилди ва мусобақа ярим финалчисига айланди.
Шу тариқа, Италия федерацияси биринчи бўлиб чемпионлар лигасида қўшимча ўринни қўлга киритди. Бу шуни англатадики, ҳозирда ҳатто А Сериянинг бешинчи ва олтинчи ўринларида бораётган "Рома" ва "Аталанта"да ҳам кейинги йил ЕЧЛда қатнашиш имкони тақдим этилиши мумкин.
Фикрлар