Расман! Келгуси мавсумдан Ла лигада ҳам видеотакрорлардан фойдаланилади

2018/19 йилги мавсумдан эътиборан Испания Ла лигасида ҳам видеоктакрорлардан фойдаланилади. Ла лига раҳбарияти VAR тизимини келгуси йилдаёқ ишга туширмоқчи. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

VAR тизимидан пенальти ва қизил карточкалар борасидаги баҳсли вазиятларда ва бошқаларда фойдаланилади.

Қайд этиш жоиз, бу тизим илк бор Испанияда мамлакат кубоги доирасида “Атлетико” ҳамда “Элче” жамоалари ўртасидаги баҳсда қўлланилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!