Расман! Кейсуке Хонда Мексика клуби билан шартнома имзолади
Ads

Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда фаолиятини Мексика чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Аниқроғи, 31 ёшли япониялик футболчи Мехиконинг “Пачука” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда футболчи ўзининг “инстаграм”даги расмий саҳифасида хабар тарқатди.

Таъкидлаш керакки, “россонерилар” Хонда билан шартномани узайтиришни исташмади ва футболчи Мексикага эркин агент сифатида ташриф буюрди.

Маълумот учун, Япония терма жамоаси аъзоси “Милан” сафида жами 92та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, “Пачука” айни дамда Мексика чемпионатида 10-поғонада бормоқда.