Расман! Клаудио Браво "Манчестер Сити"ни тарк этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Чилилик дарвозабон Клаудио Браво “Манчестер Сити”ни тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

37 ёшли посбон “шаҳарликлар” сафига 2016 йил “Барселона”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган тўрт йил мобайнида “Сити”да жами 61 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 20 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Браво “Манчестер Сити” билан жами 8 та соврин қўлга киритди, шу жумладан 2 марта АПЛ ғолиби бўлди.

Ҳозирча Браво фаолиятини қаерда давом эттириши борасида маълумотлар йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!